Суд Бишимбаевнинг апелляциясини кўриб чиқади
Олам
−
12 Июнь
4743Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев ва унинг қариндоши Бахитжан Байжановнинг апелляцияси 26 июнга белгиланганди. Бу ҳақда Остона суди матбуот хизмати хабар берди
Ҳукм устидан апелляция шикояти маҳкумлар ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган.
“Улар ўз мурожаатларида Байжановни қилмишларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли уни оқлашни, Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича Бишимбаевга қўйилган айблов бўйича ҳукмни ўзгартиришни, унинг ҳаракатларини модданинг 3-қисмига қайта таснифлашни сўрашган. Жиноят кодексининг 106-моддасига кўра, жазони ўзгартирилган квалификациясига мувофиқ қисқартириш, шунингдек, ҳукмни бекор қилиш ва ишни янги суд муҳокамасига жўнатиш сўралган”, дейилади суд баёнотида.
Маълумот учун, 13 май куни Остона суди собиқ вазир Куандик Бишимбаевни 24 йилга озодликдан маҳрум қилганди. У ўта шафқатсизлик билан содир этилган қотиллик, шунингдек, турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани қийноққа солишда айбдор, деб топилди. Суд, шунингдек, Бишимбаэвнинг ҳаракатларини хавфли рецедив жиноят деб тан олган. Ҳукм кучга кирса, собиқ вазир жазо муддатининг 16 йилини ўтаб, фақат 2040 йилгача шартли равишда озод қилиниш учун ариза бериши мумкин.
Бахитжон Байжанов ўта оғир жиноятни яширганликда айбдор деб топилиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.