Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Спорт

−

image

Бугун, 25 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 6-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги спорт гимнастикаси баҳсларида Ўзбекистон делегацияси мусобақадаги 7-олтин медалга эга чиқди.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Суҳроб Хўжаев учинчи бор иштирок этаётган Осиё ўйинларида чемпионликка эришди.

Болға улоқтириш баҳсларида иштирок этган Хўжаев 74,38 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, Суҳроб Хўжаев Ўзбекистон делегациясига бугунги, 25 сентябрь кунги дастурлардаги илк олтин-медални олиб келди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 31 тага (7 та олтин, 15 та кумуш ва 9 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг