“Странжа-2022”. Ўзбек боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Спорт

image

Кеча, 27 февраль куни Болгариянинг София шаҳрида “кичик жаҳон чемпионати” сифатида эътироф этиладиган “Странжа-2022” халқаро турнири якунланди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси эса 5 та олтин билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса (2 та эркаклар, 3 та аёллар), кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин медаль билан якун ясаб берди (2 та эркаклар, 2 та аёллар).

Олтин:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов

Бронза: 

-52 кг: Турсуной Раҳимова

Маълумот учун, мазкур турнир ўз тарихида 73-маротаба ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчи иштирок этди. Мусобақа эркаклар ўртасида 13 та, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made