“Странжа-2022”. Бугун яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Спорт
−
22 Февраль 2022
3445Болгарияда бокс бўйича “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугунги баҳсларда тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Хусусан, Одилжон Аслонов, Абдумалик Халаков, Мадиёр Саидраҳимов ва Райҳона Қодирова кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурларда беш нафар ўзбекистонлик боксчи жанг ўтказиши керак эди. Бироқ рақиб маълум сабабларга кўра рингга кўтарилмагани сабаб, Ҳасанбой Дўсматов автоматик тарзда кейинги босқичга чиқди. Қолган тўртала спортчи ҳам рингда рақибларидан устун келиб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси