“Странжа-2022”. Бугун 5 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади

Спорт

image

Болгарияда бокс бўйича “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугун дастлабки 10 та вазн тоифасида финаллар ўтказилиши режалаштирилган. Унда қуйидаги 5 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун жанг ўтказади: 

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дмир Абдикадир (Қозоғистон) 17:00дан бошлаб;

-57 кг: Абдумалик Халаков - Хавьер Диас (Болгария) 17:10 дан сўнг;

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харциз (Украина) 17:30 дан сўнг;

-80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария) 21:10 дан сўнг;

-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария) 21:25 дан сўнг;

Маълўмот учун, умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та вазнда финал йўлланмасини қўлга киритган. +92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов эртанги дастурда олтин медаль учун жанг ўтказади.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг