Стив Жобснинг қўлда тўлдирилган резюмеси аукционда сотилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Apple компанияси асосчиси Стив Жобснинг резюмеси Charterfields компанияси аукционида 162 000 фунт стерлингга (221 842 доллар) сотилди. Бу ҳақда "Benzinga" хабар берган.  

Таъкидланишича, бир варақли сўровнома марҳум миллиардер томонидан 1973 йилда қўл билан тўлдирилган. 

Бир йил ўтгач, Жобс Atari компаниясига техник сифатида ишга жойлашган. У компанияда Стив Возняк билан бирга ишлаган. Жобс ва Возняк 1976 йилда Apple'га асос солган. 

Жобс аукционда сотилган резюмесида "компьютерлар ва калькуляторлар" билан ишлаш борасида тажрибага, шунингдек электрон технологиялар ва рақамли дизайн бўйича махсус маҳоратга эга эканлигини таъкидлаган. 

Аукцион жорий йилнинг 24 февралидан 24 мартигача бўлиб ўтган. Резюме 2018 йилда ҳам кимошди савдосига қўйилган бўлиб, ўшанда у 175 минг долларга сотилган. 

Маълумот ўрнида, Стив Жобс 2011 йилнинг 5 октябрида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Стив Жобс резюме

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг