Стерлинг Сенегал билан тўқнашувда нима сабабдан термани тарк этгани маълум бўлди

Спорт

image

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг кеча, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Сенегал терма жамоаси билан ўйинда нима учун терма жамоа сафини тарк этгани маъум бўлди. Бунга сабаб унинг Лондондаги уйида ўғрилик содир бўлган. Бу ҳақда "Daily Telegraph" нашри хабар берди.

Нашр хабарига кўра, Стерлинг ўз яқинларининг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун Буюк Британияга учган. У шахсий ишларини ҳал қилиб, ҳаммаси жойида эканлигига амин бўлиши биланоқ яна Қатарга қайтишини ва чорак финалда Франция термасига қарши ўйинда иштирок этишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, британияликлар Раҳим Стерлинг ёрдамисиз Сенегал терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жордан Хендерсон, Ҳарри Кейн ва Букайо Сакалар гол муаллифига айланди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made