Стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар автомобилга махсус белги ёпиштириши керак бўлади
Жамият
−
26 Апрель 2022
10162Эндиликда тажрибаси кам бўлган ҳайдовчилар машинасига махсус белги ўрнатиши шарт. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида келтирилган.
Унга кўра, “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” – “Ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган” ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “❗” белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.
Шунингдек, машина ойнасига бундан бошқа ёзувларни ёзиш тақиқланади. Реклама мақсадидаги баннерлар бундан мустасно.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
LiveБарчаси