Статистика тизими Президент томонидан қаттиқ танқидларга учради

Жамият

image

Статистика тизимидаги ходимларнинг 2 фоизигина статистика бўйича олий маълумотга эга. 30 йил давомида атиги 1 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди илмий иш ёқлаган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмаган. Мутасаддиларга меҳнат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим каби соҳалар бўйича халқаро базаларда мамлакат кўрсаткичларини тўлиқ акс эттириш юзасидан топшириқлар берилди.

Статистик кузатув маълумотларининг ярми қоғоз шаклида тўпланмоқда. Уларни таҳлил қилишда 20 йил аввал жорий этилган дастурий таъминотдан фойдаланилмоқда.

Солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг соҳадаги фаолияти мувофиқлаштирилмайди. Аслида эса, статистик кўрсаткичларнинг 40 фоизи ушбу идоралар томонидан шакллантирилади.

Шу боис бу борадаги қонунни ва 17 йил аввал ташкил этилган Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, халқаро талаблар асосида мустақил статистика тизимини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Сўнгги 5 йилда 318 нафар бакалавр ва 33 нафар магистр тайёрланган бўлиб, статистика идораларида уларнинг 10 фоизи ишламоқда, холос. Тизимдаги ходимларнинг 2 фоизигина статистика бўйича олий маълумотга эга. Шунингдек, 30 йил давомида атиги 1 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди илмий иш ёқлаган.

Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва статистика фанини ривожлантириш, соҳада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Статистика тизимини ривожлантириш стратегияси тақдимоти ўтказилди. Давлат раҳбари уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Статистика

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг