Starlink интернети Африкага ҳам кириб борди

Технология

image

Нигерия SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдошли кенг полосали Интернет хизматидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритган Африка қитъасидаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда SpaceX’нинг Тwitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

“Starlink энди Нигерияда мавжуд – бу хизматни олган биринчи Африка давлати!”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, нигерияликлар ойлик 43 доллар тўлаш орқали хизматдан фойдаланиши мумкин бўлади. Нигериядан ташқари Starlink бошқа Африка давлатида – Мозамбикда ҳам ишлаш учун рухсатга эга. Лекин у ерда хизмат ҳали ишга туширилмаган. 

Шунингдек, SpaceX 2022 йил охирида Starlink сунъий йўлдош интернет фойдаланувчилари сони 1 миллион кишидан ошганини маълум қилган. Хизмат аудиториясининг ўсиши тез суръатда амалга ошган. Масалан, ўтган май ойида унинг атиги 400 минг фойдаланувчиси бор эди.

Маълумот учун, ҳозирда хизмат орбитада 3400 дан ортиқ космик кемага эга. Компания 7500 та Starlink сунъий йўлдошини учириш рухсатига эга ва SpaceX ’нинг яна 30 000 та космик кемани орбитага жўнатиш бўйича аризаси тартибга солувчи тасдиқни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Starlink сунъий йўлдош интернети Эронда мавжудлиги айтилганди. Компания раҳбари Илон Маск ҳам мамлакатда 100га яқин фаол алоқа терминаллари мавжудлигини тасдиқлаганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг