ССВга вакцинация тадбирларини яхшилаш учун 223 та автомобиль топширилди

Жамият

image

Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси  (UNICEF) билан Ўзбекистонда Миллий иммунизация дастурини амалга ошириш борасида доимий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Ўзбекистон CОVID-19 га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани сабабли, бугун, 23 февраль куни UNICEF Тошкентдаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилини топширди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ўтган тантанали маросимда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоевв, UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ва бошқа масъуллар иштирок этган.

Маълум қилинишича, тақдим этилган транспорт воситаларининг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг