ССВ Зангиотадаги аҳвол ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари, хусусан, улардаги реанимация бўлимлари, туғуруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабер берди. 

Қайд этилишича, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизель генераторлари ишлаб турибди. Бунда шифохонада даволанаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларга уланган тиббий жиҳозларнинг фаолияти давомийлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
 

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги масъуллар ушбу муассасаларда бўлиб, вазиятни назоратга олган.

“Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси саъй-ҳаракати билан Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари босқичма-босқич электр энергияси билан тўлиқ таъминланмоқда.

Шунингдек, республикамиздаги қолган барча тиббиёт муассасаларида ҳам дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган. Улардаги вазият вазирлик марказий штаби томонидан туну кун мувофиқлаштириб турилибди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made