ССВ: 5-қаватдан тушиб кетган йигит тирик қолди

Саломатлик

image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилиб, 5-қаватдан тушиб кетган йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 февраль куни 2004 йилда туғилган бемор А. оғир ҳолатда тез тиббий ёрдам машинасида РШТЁИМ қабулхонасига олиб келинган. Бемор қурилиш объектининг 5-қаватидан йиқилиб тушгани сабабли жароҳат олгани аниқланган. 

У зудлик билан шок залига ётқизилиб, марказ мутахассислари томонидан бош мия, бўйин, кўкрак ва бел умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзоларида МСКТ текшируви ҳамда қорин бўшлиғи, кўкрак қафасида ультратовуш текширувлари ўтказилиб, беморга ташхис қўйилган.

“Тегишли мутахассислар текширувидан сўнг қўйилган ташхис асосида беморда зудлик билан бир неча жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Декомпрессив ляминэктомия, айрим умуртқаларни реклинация ва стабилизация қилиш орқали умуртқа поғонасига транспедикуляр система ўрнатиш каби операциялар шулар жумласидан. Юқори савияда ўтган амалиётлар натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди”, дейди марказ директори Дониёр Алимов.

ССВга кўра, операциядан кейин кўкрак ва бел соҳаси МСКТ қилинганда, ҳеч қандай хафв аниқланмаган. Ўтказилган жаррохлик амалётлари ва даво чоралари натижасида ўсмир йигитчанинг умумий аҳволи яхшиланган. 

“Ҳозирда унинг гемодинамик  кўрсаткичлари барқарорлашиб, кундан кунга ижобий ўзгаришлар қайд этилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг