“СССР парчаланмаганда...” – Путин баҳсли мавзуда фикр билдирди

Жамият

image

Россия аҳолиси, баъзи маълумотларга кўра, агар ХХ асрда мамлакатнинг иккита бўлиниши бўлмаганда, ҳозир 500 миллион кишига етиши мумкин эди. Бу ҳақда кеча, 1 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин "Океан" Умумроссия болалар марказида "Янги билим" марафони доирасида мактаб ўқувчилари билан учрашувда маълум қилди.

У ўтган асрда Россия давлатчилиги икки марта қулаганига эътибор қаратган. 1917 йил инқилобидан кейин Россия империяси ўз фаолиятини тўхтатди. Россия “улкан ҳудудларни йўқотди, аста -секин тикланди, кейин Совет Иттифоқи қулади”, деб эслаган Путин.

“Нимага? Ахир, биз драматик воқеаларга нима туртки бўлганини, нима сабаб бўлганини синчковлик билан таҳлил қилишимиз керак. Агар улар юз бермаганда, биз бошқача давлатга эга бўлардик. Баъзи экспертларнинг фикрича, бизнинг аҳоли ҳозир 500 миллионга яқин бўларди. Фақат ўйлаб кўринг”, дея таъкидлаган Путин.

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирда Россия аҳолиси тахминан 146 миллион кишини ташкил қилади.

“Агар бундай фожиалар бўлмаганида, 500 миллионга яқин одам бўларди. Фарқи борми? Давлатнинг ялпи қудрати геометрик прогрессия тартибида ошар эди”, дея такрорлаган Путин.

У келажакда шу каби йўқотишларга дуч келмаслик учун юз берган фожилар асосида нималар ётганига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

2229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг