Спортчилар Олимпиада медаллари синишидан шикоят қилмоқда – ОАВ

Спорт

image

Италияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида айрим спортчилар медалларининг синиб кетгани ҳақида ташкилотга шикоятлар йўлламоқда. Бу ҳақда “News Nation” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ташкилий қўмита ушбу муаммолардан хабардорлигини ва унинг аниқ сабабларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўраётганини билдирган.

Ташкилий қўмита бош операцион директори Андреа Франчиси матбуот анжуманида тақдирлаш маросимлари мукаммал ўтиши ташкилотчилар учун устувор вазифа эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, медаль топшириш жараёни спортчилар фаолиятидаги энг муҳим лаҳзалардан бири ҳисобланади.

Бир қатор совриндорлар америкалик тоғ чанғичиси Бризи Жонсон, швед чанғичиси Эбба Андерссон ҳамда германиялик биатлончи Юстус Штрелов медаллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида ташкилотга шикоят қилган. Айрим ҳолларда медаль ленталари маҳкамлаш жойидан йиртилиб, ерга тушганда синиб кетгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, Олимпия ўйинлари медаллари Италия миллий матбаа ва Зарбхона институти (IPZS) томонидан ишлаб чиқарилган.

Маълумот учун, медаллар билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, Париж-2024 ёзги Олимпиадасида мукофотлар қопламаси ёрилиб, кўчиб кетгани ҳақида шикоятлар бўлган. 2025 йил февралига келиб, Париж зарбхонаси медалларни алмаштириш бўйича 220 та мурожаат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Италия медаллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг