1 июндан бензин, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда
Жамият
−
28 Май 2022
11854Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнидан спиртли ичимликлар, тамаки ва нефть маҳсулотлари нархи ошиши мумкин. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 июндан акциз солиғи ставкаларини белгилади.
Унга кўра, акциз солиғи ставкалари ўртача 10% га индексация қилинади:
• 1 тонна АИ-80 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралдан бери 240 минг сўм эди);
• 1 тонна АИ-92, АИ-93 ва АИ-95 бензини 275 минг сўм (ўзгармаган);
• 1 тонна дизель ёнилғиси 264 000 сўм (24 минг сўмга қимматлайди).
Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинувчи акциз солиғи:
• бензин – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 минг сўм;
• дизель ёнилғиси – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 минг сўм;
• суюлтирилган газ – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 минг сўм;
• сиқилган газ – 1 куб метр учун 550 сўм.
Қуйидаги ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари турларининг 1000 (минг) донаси учун 203 500 сўм + 10 % миқдорида белгиланади:
• фильтрли;
• фильтрсиз сигареталар;
• папирослар;
• сигариллалар (сигаритлар);
• биди;
• кретек.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь