Spirit: Infinity'нинг “юраги” мижозлар учун аллақачон очиқ

Бизнес

image

Golden House ажойиб лойиҳаларидан бири бўлган Infinity'нинг абадийлик тимсоли остидаги энг узоқ кутилган – “Spirit” учинчи уйи ҳам сотувга қўйилганини эълон қилади.

Infinity муҳташам иморати ҳақли равишда девелопернинг ўзига хос ёрқин лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Бунинг сабаби бир қатор омилларга боғлиқ: ноёб концепция, пойтахтнинг марказидаги қулай жойлашув, бой инфратузилма, ободонлаштирилган ҳудуд, қурилишнинг янги замонавий технологиялари ҳамда ва юқори даражадаги қулайлик.

Мажмуанинг учинчи уйи “Spirit” – ўз ичига жами 120 та хонадонни қамраб олган бўлиб,  бу ерда 47 дан 128 квадрат метр майдонгача, яъни 1 дан  4 хоналигача бўлган хонадонлар мавжуд. Ўз хоҳиш-истагингиздан келиб чиққан ҳолда мақсадингизга мос турли режалаштириш ечимларини танлашингиз мумкин. 16 қаватдан иборат мазкур иншоотнинг 15 ва 16-чи  қаватлари пентхауслардир. Ўзига хос илиқлиқ муҳитини ўзида мужассам этган иморат руҳий ва энергетик юксалишда идеал экотизимни яратади. Унда мегаполис салоҳияти билан биргаликда табиатнинг барча унсурлари ҳам жамлангандир. Замонавий ва муҳташам иншоот муҳити кишига ажойиб энергия ва хуш кайфият бағишлайди.

Энди эса бироз Infinity'даги хонадонларнинг қулайлиги ва дизайни борасида суҳбатлашсак. Келгусида уйингизга ташриф буюрувчи меҳмонлар бинога кираверишдаги ўзига хос дизайн лойиҳасидан тортиб, меҳмонларни кутиш ва музокаралар олиб бориш учун ташкил этилган жойлардаги шароитлардан ҳайратда қоладилар. Декоратив ёритиш тизими ҳудудни табиий ёритиш имконини берса, шишадан ясалган  замонавий муаллифлик қандили кечқурун ва қиш мавсумида қуёш етишмаслигини қоплаган ҳолда қулайлик яратади. Бир сўз билан айтганда хонадонингиз сиз ва меҳмонларингизга жуда манзур бўлади. 

“Spirit” хонадонлари “хайфлет” усулида бўлиб, шифт баландлиги 3.30, ҳар бир хонадонда эса тераса ва балконлар мавжуд. Барча лифтлар ички индивидуал дизайнга эга ҳолда шовқинсиз ва юқори тезликда юрадиган қилиб ўрнатилади. Албатта, яратилган бу каби барча шарт-шароитлар аҳолининг қулайлиги ва хавфсизлиги учундир. Мажмуа ичида савдо марказлари – супермаркет, савдо дўконлари, кинотеатр, кафе ва ресторанлар, болалар учун ўйингоҳлар, шунингдек, ўқув ва кўнгилочар масканлари ҳам бўлади

Қурилишнинг дастлабки босқичида кўчмас мулкка сармоя киритиш дунё тажрибаси бўйича энг манфаатлиси ҳисобланади ва Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирда мажмуанинг учинчи уйидан хонадонни энг мақбул нархларда харид қилиб олишингиз мумкин. Infinity нафақат пойтахт марказида жойлашган замонавий мажмуа, балки ҳудудда мавжуд савдо маркази, автомашиналарсиз ҳовли, ноёб дизайн, эко-паркга қадар қурилган велосипед йўли, яшил ҳудудлар ва деразаларда акс этувчи пурвиқор тоғлар ҳамда шаҳарнинг ажойиб кўриниши ҳамдир. Бу люкс классига мансуб турмуш тарзининг табиат билан уйғунлашувининг ўзига хос кўринишидир.

Мижозлар учун яна бир ёқимли эслатма: Infinity'да кўчмас мулк сотиб олаётганда, девелопердан яна бир хонадонни ютиб олиш имкониятини берувчи Golden House акцияси 15 июнга қадар давом этади. Шунингдек, сотувда яна “Aqua” турар-жой мажмуасидан бир нечта хонадон ҳамда  бутунлай янги “Spirit” савдоси мавжуд. Бу қулай замонавий мажмуада фаровон ҳаётингиз таъминлаш ёки бугун киритилган тўғри сармоя орқали истиқболдаги муҳим даромадингиз кафолати учун ажойиб имкониятдир.

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Orient Finans Bank
Call-марказ: (+998) 78−888−18−88.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг