“Спартак”нинг собиқ футболчиси 29 ёшида вафот этди
Спорт
−
15 Июль 2022
13088Россиянинг “Спартак” клубининг собиқ футболчиси Александр Козлов вафот этди. Марҳум атиги 29 ёшда эди. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг ўлимига қон томирларидаги тромбнинг бехосдан ёрилиб кетиши сабаб бўлган.
Қайд этилишича, футболчининг аҳволи Красногорснинг “Зоркий” клуби билан мавсумга тайёргарлик кўраётганда машғулотлардан кейинги массаж пайтида оғирлашган.
Козлов Москванинг бош жамоасидан ташқари “Тюмень”, “Химки”, “Тосно”, “Факел”, Қозоғистоннинг “Окжетпес”, Қримнинг “Алустон-ЮБК” каби клубларда ҳам тўп тепган.
Маълумот учун, “Спартак” сафида 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь