SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш таклиф қилинди  

Технология

image

Бугун, 10 май куни SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш таклифи берилди. Ушбу таклиф “Space Technology Conference STC-2022” халқаро конференцияси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Мак Вильямс билан учрашувда берилган. 

Қайд этилишича, SpaceX компанияси вакили Бен Мак Вильямс Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирган. 

Ўз навбатида, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилган. 

Шунингдек, SpaceX вакили Ўзбеккосмос агентлиги бош директори Шуҳрат Кодиров билан ҳам ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. 

Хусусан, SpaceX томонидан сунъий йўлдош орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернетга уланиш учун амалга оширилаётган Starlink лойиҳасини Ўзбекистон бозорига кириши муҳокама қилинган. 

Мулоқот якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади, дейилади агентлик хабарида, бироқ қайси масалада ҳамкорлик йўлга қўйилишига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Starlink — бу дунёнинг исталган нуқтасида интернетга кенг полосали уланишни таъминлаш учун мўлжалланган кейинги авлод сунъий йўлдош тармоғи. SpaceX лойиҳани 2018 йилнинг февраль ойида ишга туширган. Сунъий йўлдошларнинг янги партияларини учириш мунтазам равишда амалга оширилади, охиргиси жорий йил 21 апрелда бўлиб ўтган. 

Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда орбитада 2,1 мингдан ортиқ Starlink сунъий йўлдошлари ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг