Сопини ўзидан чиқарамиз
Таҳлил
−
03 Август 2019
7658Биласизми, ижтимоий тармоқларда ҳар йили камида 6 мартта мавсумига қараб энг кўп муҳокама қўйиладиган мавзу бу бензин билан боғлиқ масала экан. Албатта, бугун узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қиладиган, юкимизни ерда қолдирмайдиган транспорт масаласида Ўзбекистонда умуман муаммо йўқ. Пулини тўласангиз, ҳар қандай юмушингиз бажарилади. Агар нахзига келишсангиз, албатта. Чунки, ёқилғи нархининг кўтарилишини ҳамма ҳам бирдек қабул қилолмайди.
Биринчи навбатда бензин нархни пойтахтдаги қонуний ҳамда қонуний бўлмаган такси ҳайдовчилари дарров юзингизга солади. Укам, автобус нархини айтяпсиз, Қўйлиққача 12 минг бўлади. Товба.(тавба демоқчи) Бензин кўтарилдику, яқинда. Йўқ, кўтармайди....
Яқинда реконструкциядан кейин ишга тушган Тошкент автовокзалига йўлингиз тушса, Самарқандми? Келинг, обориб қўяман.
— Қанча?
— 70 минг.
— Тавба. Яқинда 50 минг эдику.
— Акажон бензинни нархи ошди-ку.
— А, сизда газку.
— Энди ака газ ҳам ошди.
Бу каби ҳолат олдин ҳам кейин ҳам кузатилган ва кузатиладиям-да. Чунки, юқорида айтганимиздек, йилига камида 6 мартта муҳокама бўладиган ёқилғи масаласи узоқ йиллардан бери долзарблигини йўқотгани йўқ.
Олдинига кўчада ноқонуний баклажкада бензин сотилишини йўқотиш учун ҳам нархлар кўтарилганидан хабаримиз бор.
Кейин эса нефть ва газ ишлаб чиқаришда сарф-ҳаражатларнинг ошиб кетиши деган “баҳонада” нархлар кўтарилади. Бунга кўникиб кетганмиз. Ҳатто, жамоат транспорти автобус ва маршруткаларда ҳам чиройли қилиб ёзиб қўйишади. “В связи... (Ёқилғи мойлаш маҳсулотлари нархиниинг... учун йўл ҳақи .... сўм...
Энг қизиғи, электр билан юрадиган метрода ҳам шу ёзувларни ўқийсиз. Метронинг бунга нима даҳли бор дейишга шошилманг. Албатта даҳли бор-да.
Электр газ ёрдамида ишлаб чиқарилади. Газ ўз навбатида бензин дизель ёқилғиси (бизда халқ солярка дейишга ўрганган) каби шериклари кўтарилган жойда улар мени кутишяпти деб, нархини кўтариб юборади.
Шунга яраша ойлик маошлар ҳам кўтарилади. Масалан, биз тилга олган ёғилғи 20-25 фоиз кўтарилса, ойлик 10 фоизга ошади. Лекин бундан олдин бозордаги маҳсулотларнинг кўтарилишини ёзмадик, бу бошқа мавзуга қараб ўтлаб кетиш бўлади.
Гапнинг индаллосини айтганда, ҳозир бизда автоуловлар газ ёқилғисига ўтиши урф бўлди. Бу кетишда яқин 5-6 йилнинг ичида бензинниям унутиб қўйишимиз аниқ.
Хўш, арзон бензин қаерда бор экан? Бир қидириб кўрайлик. Айтишларича, бундан бир неча йил муқаддам ўзбек томошабинига “Морена Клара” сериалини тақдим қилган ва айрим давраларда битта-иккитаси Ўзбекистонга менгзаштирилган Венесуэлада бензин ичимлик сувидан ҳам арзон экан. 10 центга 1 литр бензин олиш мумкин.
Бу тахминан 880 сўм дегани. Саудия Арабистонида эса 24 цент, қўшни Туркманистонда 29 цент, Жазоирда 31 цент.
Лекин, шукр қилишни ҳам ўргансак, зарар қилмайди. 1 литр бензиннинг нархи Германияда 1 евро, Италияда 1,5 евро, Норвегияда 16-18 кронни ташкил этади (!!!)
Ҳозир бизда иккита нефтни қайта ишлаш заводи ярим қувват билан ишлаётганини ҳисобга олсак, мамлакатга нефтнинг айниқса, бензиннинг импорт ҳисобига кириб келаётганига амин бўласиз.
Табиийки, ҳар қандай экспортёр давлат ҳам нархни ўзи белгилайди. Ўзбекистондаги нефть заҳиралари эса катта эмас. Хуллас сопини ўзидан чиқариб юраверамиз...
LiveБарчаси