Сомалида террорчи амалдорни ўлдириш учун ўзини портлатиб юборди

Олам

image

Бугун, 16 январь куни Сомали пойтахти Могадишуда террорчи Президент Матбуот котибининг уйи жойлашган йўлда ўзини портлатиб юробди. Унинг мақсади мансабдорнинг жонига қасд қилиш бўлган.

Портлаш оқибатида Сомали Бош вазирининг собиқ ўринбосари, Ташқи ишлар вазири бўлган ҳозирда Президент Матбуот котиби вазифасини бажараётган Муҳаммад Иброҳим Моалиму жиддий жароҳат олиб, шифонохага ётқизилган.

Маҳаллий матбуотга кўра, Моалимунинг уйи ҳовлисида портлаш оқибатида сочилиб кетган инсон тана аъзоларини кўриш мумкин. Телевидениеда Матбуот котибининг машинада шифохонага олиб кетилаётгани кўрсатилган.

Сомали Миллий ахборот агентлиги (SNIA)га кўра бугун, 16 январь куни кундузи Могадишуда мамлакат раҳбари Матбуот котиби Муҳаммад Иброҳим Моалимунинг уйи жойлашган йўлда кучли портлаш овози эшитилган.

Ҳозирча қотиллик ортида айнан ким тургани аниқланмаган, аммо полиция ҳолат юзасидан жиноий иш очган ва тезкор тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сомалида ҳукуматни ағдариш йўлида тиш-тирноғи билан курашиб келаётган “Ал-Шабаб - Ал-Қоида” қўпорувчи гуруҳи кўп ҳолларда мамлакатда уюштирилган террорчилик ҳаракатларини ўз бўйнига олади. Ҳукумат ушбу жиноятда ҳам уларнинг қўли бор дея гумон қилмоқда.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made