Сомалида оммавий очарчилик бошланди – Президент Администрацияси

Олам

image
0:00
0:00
download

Сомали оммавий очарчиликка дуч келди. Бу ҳақда Африка давлати Президент маъмуриятининг махсус вакили Абдураҳмон Абдишакур Варсаме маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, узоқ муддат давом этган қурғоқчилик туфайли 6,1 миллион сомалиликни озиқ-овқат билан таъминлашда жиддий муаммолар юзага келган. Айни вақтда 330 минг бола тўйиб овқатланмайди. 

Варсаме барча манфаатдор томонларни Сомалидаги ёмонлашиб бораётган вазият бўйича зудлик билан чора кўришга чақирди. 

БМТ маълумотларига кўра, Сомалидаги миллионлаб одамлар шошилинч ёрдамга муҳтож. Ушбу Африка давлатида 2020 йил охиридан бери учинчи марта одатдагидан камроқ ёғингарчилик кузатилди. 

1990 йилдан буён мамлакат иқлим ўзгариши натижасида юзага келган сув тошқини ва қурғоқчилик каби 30 дан ортиқ табиий офатларни бошдан кечирди. 

Қурғоқчиликнинг кучайиши муносабати билан Ҳукумат 2021 йил 23 ноябрда бутун мамлакат бўйлаб “фавқулодда ҳолат” эълон қилганди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро ҳамжамиятни гуманитар инқироз туфайли Сомалига зудлик билан ёрдам беришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сомали

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг