Solar Orbiter илк бор Венера сайёраси ёнидан учиб ўтди

Технология

image

Solar Orbiter космик кемаси илк бор Венера сайёраси ёнидан учиб ўтди. 27 декабрь куни Тошкент вақти билан 17:39 да у сайёрага 7 минг 500 километр масофада яқинлашган. Бу ҳақда "Space.com"га асосланиб хабар берилган. 

Solar Orbiter NASA ва Европа космик агентлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. У Қуёшни ўрганиш учун мўлжалланган. Юлдузга яқинлашиш учун у бир нечта маневрларни бажариши керак ва Венерага "ташриф" булардан биридир. 

Европа космик агентлиги вакиллари таъкидлашича, йўлда ушбу аппарат сайёра ҳақидаги илмий маълумотларни тўплайди. Аппаратнинг иссиқлик пардаси билан жиҳозланган телескоплари фақат Қуёшга қаратилган.

Аммо, Solar Orbiter'нинг бошқа воситалари маълумот тўплаши мумкин. Олимлар магнитометр, радио ва плазма тўлқинлари учун мослама ва энергия зарралари детектори кўрсаткичларини қайд этишди. Ушбу маълумот Венеранинг Қуёш шамоли билан ўзаро таъсирини кўрсатади. У Ердан фарқли ўлароқ, магнит майдонидан маҳрум бўлгани учун, қуёш зарралари оқимлари сайёрамизга бевосита таъсир қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Венера

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг