Сохта Департамент ходими ушланди
Жамият
−
25 Апрель 2019
5325Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқори Чирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда “А.Б.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда маълум бўлишича, аслида “К.И.” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. “М” кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини “Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам” деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси