Соғлиқни сақлаш учун ажратилган 519,5 млрд нега ишлатилмади?

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Давлат бюджетидан сағлиқни сақлаш тизимига ажратилган 519,5 млрд сўм ўзлаштирилмай қолган. Бу ҳақда кеча, 21 ноябрь куннинг иккинчи ярмида Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилаётганда маълум қилинди.

Йиғилишда маблағлар харажат қилинмай қолганига тўхталиб, маблағларнинг ўзлаштирилмаслик сабаблари ўтган йиллар бюджет ижроларида ҳам учраганини танқид қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси вакиллари 2019 йил 9 ойи давомида умумтаълим соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 14,2 трлн сўмни ташкил этгани ва бу, ўз навбатида, тизимда сифат ўзгаришлари учун туртки бўлганини алоҳида эътироф этиб ўтдилди. Ушбу маблағлар тизимда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, мактаб таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, республиканинг чекка ҳудудларида педагоглар танқислигининг олдини олиш ҳамда бошқа масалаларга йўналтирилгани қувонарли ҳол, сифатида баҳоланди.

Шу билан бирга, фракция аъзолари соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган 519,5 млрд сўмлик маблағлар харажат қилинмай қолганига тўхталиб ўтар экан, маблағларнинг ўзлаштирилмаслик сабаблари ўтган йиллар бюджет ижроларида ҳам учраганини танқид қилди. Шу боис, ўзлаштирилиши таъминланмаган соҳалардаги муаммоларни жорий йилнинг охиригача ҳал этишда мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бюджет соғлиқни сақлаш

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг