“Содиқлик шартномаси”. Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқчи
Жамият
−
26 Июнь 2021
10438Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатга киришда РФда қолиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш доирасида "содиқлик шартномаси"ни имзолашни мигрантлар учун мажбурий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Қонунчиликка содиқлик шартномалари” институтининг киритилиши миграция соҳасидаги янги федерал қонун лойиҳасининг концепциясида назарда тутилган. Ушбу қонунда Россия Федерациясига кириш, чиқиш, яшаш ва меҳнат фаолиятини олиб бориш билан боғлиқ белгиланган чекловлар ва тақиқлар бўйича, уларга риоя қилмаслик оқибатлари белгилаб қўйилган.
Маълум қилинишича, “содиқлик шартномаси”ни имзолаш орқали мигрантлар мамлакатда қолиш қоидаларини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганлигини тасдиқлайди.
Қонунга кўра, виза асосида мамлакатга келганлар виза олиш учун ариза топшираётган вақтда битим имзолайди. Визасиз кира оладиган мигрантлар эса бармоқ изини рўйхатдан ўтказади.
Ҳукумат қарори билан РФнинг Давлат миграция сиёсати доирасида 2019-2025 йиллар учун ишлаб чиқилган ушбу федерал қонун 2019-2021 йилларда амалга ошириш учун ҳаракат режасига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда.
Маълумот учун, чет эл фуқароси шартнома шартларига риоя қилмаган тақдирда Россиядан чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаши шарт бўлади.
Диёра Абдураҳмонова