Собиқ UFC чемпиони 17 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди
Спорт
−
29 Апрель 2025 5504 1 дақиқа
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну Камерунда автоҳалокатга учради ва оқибатда 17 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда “Le Bled Parle” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Нганну мотоциклда ҳаракатланиб кетаётган вақтда 17 ёшли Нцама Брижит Мануелла исмли қиз билан тўқнашиб кетган. Нганну қизни тезда шифохонага олиб борган. Бироқ, шифокорланинг ҳаракатларига қарамай, қиз вафот этган.
Спортчи содир бўлган воқеадан чуқур қайғуга тушгани ва қизнинг оиласига моддий ёрдамини аямаслигини маълум қилган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиши борасида аниқ маълумотлар ошкор этилмаган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль