Собиқ талаба ўзи ўқиган институтга ректор бўлди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
18126Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 24 ноябрдаги қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Илҳом Собиров Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланган.
Маълумот ўрнида, Илҳом Собиров 1974 йилда туғилган. Маълумоти – олий. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Техника фанлари доктори, профессор.
У 2020 йилдан ушбу институтда фаолият кўрсатиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь