Собиқ сенатор РИКИА тиббиёт марказининг Наманган филиалига директор бўлди
Жамият
−
28 Ноябрь 2020
4945Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Солижон Жалилович Мўминов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори этиб тайинланган.
Маълумот учун, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кўп йиллар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Наманган филиалида реанимация бўлими врач-кардиореаниматологи, кардиология бўлими врач-кардиологи, юрак аритмияси бўлими бошлиғи, муассаса бош врачи каби қатор вазифаларда ишлаган. У 2014 йилдан бери Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Солижон Мўминов 2010-2014, 2015-2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь