Собиқ “Реал” футболчиси “Барселона”ни мақтади
Спорт
−
10:15
1471“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано Каталониянинг “Барселона” клубини ҳурмат қилишини тан олди. Бу ҳақда у “Barca Universal”га берган интервьюсида айдти.
“Мен “Реал”да ўйнаганман, ҳеч қачон “Барселона”да ўйнаш имконим бўлмаган, лекин мен “Барселона”ни севиб қолдим ва уни ҳали ҳам яхши кўраман. Мени энг ақлдан оздирадиган нарса бу “Барса”нинг ўйин услуби. У ерда футболчилар нафақат ғалаба қозониш, балки футболдан қандай завқ олиш ҳақида ҳам ўйлайди. Тўпга эгалик қилиш, ҳужумкор ўйин. Бошқа ҳеч бир жамоа буни бундай қилмайди. “Барса” ўйинда дадил ҳаракат қилади, улар ҳеч нарсадан қўрқмайди”, дейди Кассано.
Маълумот учун, Кассано “қироллик клуби”да 2006 йилдан 2008 йилгача ўйнаган. Бу давр мобайнида у барча турнирларда 29 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол уришга эришган. Собиқ футболчи фаолияти давомида “Бари”, “Рома”, “Сампдория”, “Милан”, “Интер”, “Парма” ва “Верона” клубларида тўп тепган. Собиқ футболчи ҳозирда 42 ёшда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь