Собиқ Президентнинг қудаси порахўрликда айбланиб, қамалди
Олам
−
12 Февраль 2022
23214Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбековнинг қудаси, парламентнинг собиқ депутати Алиярбек Абжалиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.
Қайд этилишича, собиқ халқ депутати фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ депутатнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Бироқ тергов сирлари яширилиб, гумонланувчининг исми кўрсатилмаган.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига фуқаро А.А.нинг парламент аъзоси бўлган вақтида фирибгарлик ҳаракати оқибатида 2 миллион доллар зарар кўрган тадбиркор мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. А.А. ҳибсга олинган ва тегишли тартибда жавобгарликка тортилган. Суд унга нисбатан тергов жараёни вақтида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси