Собиқ МХХ биносини сотиб олишга 3 та таклиф келиб тушди

Жамият

image

Собиқ Миллий хавфсизлик хизмати биносини сотиб олиш учун 3 та таклиф келиб тушди. Бу ҳақда кеча, 21 май куни Давактив агентлигида ўтказилган Давлат тендер комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сўз борди

Қайд этилишича, оммавий савдоларга чиқарилган йирик активларнинг 6 таси бўйича жами 16 та таклиф келиб тушган. 

Жумладан, “Малика” савдо мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхонаси ва “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ бўйича 2 та, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси ҳамда “Марказий бино ҳудуди” (собиқ МХХ биноси) бўйича 3 та, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси бўйича 4 та талабгордан сотиб олиш бўйича таклифлар келиб тушган.

Йиғилишда Комиссия аъзолари ва давлат активларини сотиб олиш бўйича таклифлар тақдим этган тадбиркорлар иштирок этган.

Йиғилиш пандемия талабларидан келиб чиққан ҳолда, кела олмаган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали ҳам олиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг