Собиқ ИИБ ходимини ишга тиклаб қўймоқчи бўлган инспектор қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
11 июн 4280 1 дақиқа
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспектори 7 минг доллар пора олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторининг ноқонуний ҳаракати фош этилган.
Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбектумангаз” АЖ ходими билан боғлиқ фирибгарлик ва коррупцион ҳолат фош этилганди.
Live
Барчаси