Собиқ Ички ишлар вазири ва Президент хавфсизлик хизмати раҳбари қамалди
Олам
−
04 Декабрь 2019
35849Туркманистонда собиқ Ички ишлар вазири Искандар Муликов қатор жиноятлар, жумладан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва жуда катта миқдорда пора олишда айбланиб судланди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокурори Ботир Атдаев давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида хабар берди.
Туркманистон телевидениеси сочи бутунлай олиб ташланган ва қўлларига кишан тақилган собиқ вазирни кўрсатди.
“Менинг жиноятларим аниқланганидан кейин қонуний асосда жиноий жавобгарликка тортилдим. Мен нотўғри хатти-ҳаракатимни тан оламан ва афсусланяпман” деди Искандер Муликов бошини кўтармаган ҳолда.
Бош прокуратура Миграция хизматининг собиқ раҳбари, ўз вақтида Президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Мейлис Нобатов ҳам шу каби жиноятларда айбланганини маълум қилди. Бироқ у Президент хавфсизлигига бошчилик қилгани учун телвидениеда унинг номи айтилмаган.
Нобатовнинг сўзларига кўра, жиноятларини 2015-2019 йилларда, “юқори лавозимларда ишлаган пайтида” содир этган. Миграция хизмати раҳбари лавозимидан кетганидан кейин, у бир неча бор Президент тансоқчилари таркибида кўриниш берган.
Искандер Муликов 20 ёки 25 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида маълумотлар бор.
Собиқ ички ишлар вазири шу йилнинг 1 октябрида барча унвонларидан маҳрум қилинган ва ишдан бўшатилганди. Манбаларда унинг ишдан бўшатилиши узоқ муддатга қамалган тадбиркор Чара Қуловнинг иши билан боғлиқ экани айтилади. Хабар қилинишича, собиқ вазирлар ва юқори лавозимли шахслар тадбиркор Чара Қулов билан бирга ҳокимиятни қўлга олиш ниятида бўлган.
LiveБарчаси