Собиқ футболчи гиёҳванд модда савдосида айбланмоқда
Спорт
−
21 Ноябрь 2019
4046"Малага"нинг собиқ футболчиси, Коке номи билан танилган Серхио Контрерас Пардо Испания полицияси томонидан ҳибсга олинди Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.
Собиқ спортчи 19 нафар гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётганлар билан ҳибсга олинган.
Амалиёт давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир тонна наркотикни мусодара қилди.
Таъкидлаш керакки, футболчилик фаолияти давомида Коке кўплаб клубларда (улар орасида - "Марсел", "Спортинг Лиссабон", "Райо Валекано") ўйнаган ва 2016 йилда бутсасини михга илиб қўйган.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси