Собиқ божхона пости бошлиғининг уйидан пора сифатида олинган 311 минг доллар топилди

Жамият

image

Бугун, 7 ноябрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, ўтган икки йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 318 нафар ходими жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи Ж. бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент - сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

Ҳозирда Ж. ва шериклари суд олдида жавоб  бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона коррупция прокуратура

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг