Собиқ Бош вазир ҳибсхонадан шифохонага олиб кетилди
Олам
−
17 Август 2019
8447Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Сапар Исоқов Миллий касалхонанинг 2-сонли неврология бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.
Сапар Исоқовни рафиқаси Малика Aрстанбекова касалхонага олиб келган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан хабар қилишларича, Исоқов шифокорлар назорати остида қолмоқда.
Айни пайтда Исоқовда умуртқа артерияси синдроми аниқланган бўлиб, бу ўрта ёшда қайд этилиши мумкин бўлган инсультнинг энг кўп учрайдиган туридир.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ Бош вазири Сапар Исоқов 2018 йил 5 июнь куни қўлга олинди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси С.Исоқовга Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 303-моддаси 1-қисми (коррупция) билан айблов қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь