Собиқ бош прокурорнинг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди
3-саҳифа
−
16 Май
53580Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировнинг Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (Organized Crime and corruption reporting project, OCCRP) маълум қилди.
Товламачилик ва фирибгарликда айбланиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг Дубайда тўртта Marina Plaza офиси борлиги аниқланган. 1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача бўлган мулкнинг умумий қиймати 7,9 миллион долларга баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашид Қодиров 2019 йил 26 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукми билан, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда катта лавозимларида ишлаган М.Мирзаев, Ж.Файзиев, У.Суннатов, Р.Пўлатов, А.Мусашайхов, У.Хуррамов, Ю.Гаипов, А.Мирзаев, М.Мирзаева, фуқаролар С.Косимов, А.Икрамов ва Х.Ахмеджанов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб пора олиш (Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “а” банди), пора беришга далолат қилиш (ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди), фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди), солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддасининг 3-қисми), тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддасининг 2-қисми), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ЖКнинг 243-моддаси) каби, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашид Қодировга, ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, суд оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган Рашид Қодировни (ЖКнинг 52-моддаси) махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритишга қарор қилди.
Рашид Қодиров жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинган даврда унинг ўғли Алишер Қодиров (тадбиркор) 2018 йилда фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилган. Куёви Нодир Тўрақулов, Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018 йилда порахўрликда айбланиб, 16 йилга қамалган.
QALAMPIR.UZ'нинг ишончли манбаларига кўра, Зангиота тумани 22-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланган Рашид Қодиров 2023 йилнинг 2 январь куни суд қарори билан озодликка чиққан.
LiveБарчаси