Собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Олам

image
0:00
0:00
download
Жанубий Кореянинг собиқ президенти 30 йилга қамалди north_east

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 30 йилга қамалди

Сеул марказий округ суди Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири Пак Сон Чжени 25 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Ҳукм унга собиқ президент Юн Сок Ёл томонидан 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат жорий этилишида иштирок этгани учун чиқарилган. Жорий йилнинг февраль ойида Юн Сок Ёлнинг ўзи ҳам ҳарбий ҳолатни асоссиз жорий этгани ва бу исён уриниши сифатида баҳолангани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шу иш бўйича яна бир неча ҳукмлар ҳам чиқарилган: собиқ мудофаа вазири 30 йилга, Миллий полиция бошқармаси собиқ раҳбари эса 12 йилга қамалган. Суд Пак Сон Чжени ҳарбий ҳолат жорий этиш ва исён уринишида асосий роллардан бирини ўйнаган, деб топди.

Президент ҳарбий ҳолат ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг, Пак Адлия вазирлиги ходимлари билан йиғилиш ўтказган. Тергов маълумотларига кўра, у йиғилишда ҳибсга олиниши режалаштирилган сиёсатчилар учун қамоқхоналар масаласи муҳокама қилинган. Оппозиция вакилларини ҳибсга олиш режалари айнан ушбу ишни “исён уриниши” сифатида баҳолашга асос бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг