Собиқ ҳоким ўринбосари ўз уйида осилган ҳолатда топилди
Жамият
−
03 декабр 2019 29057 1 дақиқа
Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойига қадар Марғилон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Э.Т.нинг жасади Фарғона шаҳридаги ўз уйида осилган ҳолатда топилган.
Олинган маълумотларга кўра, прокуратура мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишларини бошлаган.
Собиқ ҳоким ўринбосарининг жасади 29 ноябрь, жума куни топилган.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август