“Снос” СССРдан қолган меросми? Ортиқхўжаевнинг одами нима дейди?

Жамият

image

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида мазкур партия вакили. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров ўзбошимчалик билан қуриб олинган объектлар ҳамда қонунга хилоф равишда қурилган бинолар хусусида фикр билдириб ўтди.

“Собиқ Совет иттифоқидан мерос – ким қаерга нима хоҳласа қуриб ташлайверган. Мен оддий мисол сифатида айтаман, “заправка”дан 500 метр атрофда аҳоли яшаш жойи, овқатланадиган жой бўлиши мумкин эмас. Лекин қаерда шу нарсага амал қилинганини кўргансизлар шаҳарда (Тошкент шаҳри - таҳр.)? “Заправка”нинг олдида хонадон ҳам бор, бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам бор. Қонунда мумкинмас. Бошида тадбиркор шу жойга рухсат олишга борганида ҳокимият ёки давлатнинг тегишли органи “йўқ” деган бўлса керак. Кейин яна унинг барибир рухсатини олиш учун таниш-билиш “суриб” ёки пулини бериб мақсадига эришади. Мана энди қонунийликка риоя қилиниб, энди бузамиз деб келган пайтда тадбиркорлар ҳамма ерга жар солиш ҳолати ҳам бор.

“Снос”лар ўзи нимадан бошланди? Сувнинг бўйида норма бўйича, қонунчилик асосида, 50 метр масофада уй ҳам тадбикорлик субъекти ҳам бўлиши керак эмас. Лекин бизда ҳамма жойга қуриб ташланган. Уни агар бузамиз десак яна ўша “снос” масаласи кўтарилади”, деди у.

Шунингдек, Элбек Шукуров айрим инсонлар томонидан ўзлари яшаган ёки фаолият юритган ҳудудга юқори баҳо сўралганини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Бутун аҳоли ялиняпти, шу тадбиркорга ёки хонадонга, “уйимиз экскириб кетган, ҳаммамизни рози қилди, илтимос сен ҳам рози бўлгин” деяпти. “Йўқ, 4 сотих еримга 1 миллион доллар хоҳлайман” дейди. Бунақа ҳолатлар ҳам бор. Бизда ҳозирда энг катта бўлаётган хато, тўғри тушунинглар, туман ҳокимияти даражасида ҳам бизларга ўхшаб қонунчиликни яхши тушунадиган, эрталабдан ҳар бир қарорни ўқиб қўядиган мутахассислар йўқ. “Компетентный” бўлмаслиги мумкин. Шу ҳолатларда ҳурматли депутатлар, туман кенгашларининг асосий вазифаси қилаётган хатти-ҳаракатини масъулга тушунтириш. Шу нуқтаи-назардан ҳар бир ҳаракатда уни умумий “снос” шаклида эмас. Ҳар бир ҳолатни алоҳида-алоҳида баҳолаш нуқтаи назаридан кўришимиз керак. Мен ҳокимиятларни умуман оқлаётганим йўқ. Партиямизнинг позицияси қатъий бўлиши керак. Лекин баъзи бошқа ҳамкасбларимиз нуқтаи-назаридан фақат пиарга ҳам ўтиб олишимиз керак эмас”, деди Элбек Шукуров.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг