“Снос”ни тартибга солувчи қонун ишлаб чиқилди

Жамият

image

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда қуйи палата аъзоси Расул Кушербоев маълум қилди.

Депутатнинг ёзишича, қонун лойиҳаси ҳозирча 42 моддадан иборат шаклда киритилган. Унда жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилган.

Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг доимий фойдаланишида бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилмоқда.

“Ниҳоят “снос” масаласи қонуности ҳужжати эмас, қонун орқали тартибга солинадиган бўлмоқда. Бу манфаатлар тўқнашуви шароитида яхши қадам”, дейди депутат Кушербоев.

Маълумот учун, 2022 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг "снос"га тушган мулкини компенсация қилиш учун Давлат бюджетидан 500 млрд сўм ажратиш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг