“Сиз тоза шимда юрасиз, ўғлингиз эса Дубайда”. Орсклик аёл шаҳар мэрини танқид қилди
Олам
−
22 Апрель
15379Россиянинг Орск шаҳрида фуқаро шаҳар мэри Василий Козупицани тошқинда ҳеч қандай ҳаракат қилмаганликда айблаб, танқид қилди. Унинг сўзларини NeTV Telegram-канали келтирмоқда.
Эълон қилинган видеода Орск шаҳрида яшовчи фуқаро унинг қаршисида турган шаҳар мэри Козупицага мурожаат қилиб, ҳеч қандай ёрдам олмаганини айтади.
Атрофдагилар аёлни тинчлантиришга ҳаракат қилган, лекин у ўзини ёмон ҳис қилаётганини, чунки унга ҳеч ким жавоб бермаётганини айтган.
"Сиз уйингизда ўтирасиз, сизда ҳамма нарса яхши! Виждонли бўлинг. Биз икки ҳафтадан бери пулсиз, ҳеч нарсасиз қолмоқдамиз. Турмуш ўртоғим нега ўлди? Чунки сиз тоза шимда ўтирасиз, ўғлингиз эса Дубайда. Уялмаяпсизми?", дея давом этган Орск фуқароси Козупицага мурожаат қилиб.
Ушбу учрашув қаерда ва қачон бўлиб ўтгани аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрель куни Россиянинг Оренбург вилоятидаги Орск шаҳрида минтақани Урал дарёсининг тошиб кетишидан ҳимоя қиладиган тўғон бузилди. Оқибатда минглаб уйлар сув остида қолди. Тўғон бузилганидан кейин учинчи куни Орск аҳолиси сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам сўраб, маъмурият олдига келди. Вилоят губернатори Денис Паслер улар билан учрашиб, тўловлар ва зарарни баҳоловчи ва товон миқдорини аниқлайдиган комиссия тузишга ваъда берган.
Ўз навбатида, Орск мэри ҳалок бўлган ҳар бир оила аъзоси учун 100 минг рублдан тўлов ваъда қилган.
LiveБарчаси