“Сити” Холандни таништиришни нега кечиктираётгани маълум бўлди
Спорт
−
08 Июнь 2022
3106Жорий йилнинг 10 май куни “Манчестер Сити” “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олгани эълон қилbyди. Бироқ ҳали-ҳануз у футбол оммаси қаршисига “Сити” либосида чиқмади. Бунга сабаб Холанднинг “шаҳарликлар” таркибида қайси рақамда ўйнаши ҳамон ноаниқлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда “Тhe Athletic” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Холанд аллақачон Манчестерга кўчиб ўтган. Фақатгина унинг қайси рақамда тўп тепиши аниқ эмас. “Шаҳарликлар” раҳбарияти Габриел Жесуснинг 9-рақамини норвегиялик футболчига олиб бермоқчи бўлган. Бироқ улар кийиниш хонасидаги вазият ёмонлашишидан чўчиган. Сабаби футболчиларининг рақамини алмаштириш уларнинг хоҳиши билангина амалга оширилади. Табиий-ки, Жесус Холандга ўзининг рақамини беришдан хурсанд бўлмайди.
Қайд этиш жоизки, 21 ёшли ҳужумчининг расмий таништириш маросимини ўтказиш учун барча ташкилий ишлар деярли якунланган. Холандга рақам топилиши билан маросим ўтказилади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик иқтидор эгасини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси