“Сити”га оид молиявий иш бўйича қарор чиқариладиган муддат маълум бўлди

Спорт

−

image

“Манчестер Сити”нинг Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузиш бўйича иш юзасидан апелляцияси декабрь ойи ўрталарида кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, суд мажлислари бир неча кун давом этиши мумкин. Ишни кўриб чиқаётган мустақил комиссия қарорини 2027 йил январь ойи бошида эълон қилиши кутилмоқда.

Апелляция жараёнида мустақил комиссия иш юзасидан қарор чиқаради. Шундан кейингина клубга нисбатан қўлланадиган санкциялар масаласи ҳал этилади. Бироқ жазолар қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум. Бундан ташқари, санкциялар юзасидан ҳам апелляция берилиши мумкин. Бу эса жараённинг янада чўзилишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” Премьер-лига томонидан молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ 115 та банд бўйича айбланган. Айбловлар молиявий ҳисоботларда нотўғри маълумот тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловларни ошкор қилмаслик ҳамда молиявий назорат қоидаларига риоя этмаслик каби ҳолатларни қамраб олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг