Сирдарёдаги магистрал йўлда минглаб машина “пробка”да қолди

Жамият

image

Бугун, 6 июнь куни тунда Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳри яқинида минглаб машина "пробка"да қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вазият бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 6 июнь куни соат 00:15 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “Исломобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўналишидаги М34 автомобиль йўлининг 87-88-километридаги таъмирланаётган кўприк устида, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Х.С. шахсий Mercedes-Benz русумли юк автомобили носозлиги туфайли мажбурий тўхтаб қолган. Оқибатда йўл ёпилиб, ушбу йўналишда сунъий тирбандлик содир бўлган.

Тирбандликни бартараф этиш мақсадида транспортлар ҳаракати Сайхунобод туманидан ўтувчи маҳаллий ички йўлдан ташкил қилинган.

М34 йўлининг 88- километрида юзага келган сунъий тирбандлик соат 02:45 ларда бартараф этилиб, автомашиналар қатнови йўлга қўйилган.

ЙҲХХ ушбу ҳудудда жорий йилнинг 13 май кунидан бошлаб таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

601

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг