Сирдарёдаги далада ФВБ ишчисининг мурдаси топилди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятидаги дала майдонларидан бирида бўйин соҳаси кесилган ҳолатдаги жасад топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу хабарни QALAMPIR.UZ’га тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қилди. 

Вилоятнинг Мирзаобод тумани “Бек кластер”га тегишли дала майдони ҳудудидан 1968 йилда туғилган, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзаобод тумани бўлимида ишловчи Ғ.А. нинг мурдаси бўйин соҳаси кесилган ҳолатдаги тан жароҳати билан топилган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида дастаси жигарранг ошхона пичоғи, “РАПИРА” номли лезвия ва бошқа зарур буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Ғ.А. нинг вафот этганлиги юзасидан тайинланган судга оид комиссион экспертизасининг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгачни кесилиши ва ташқи қон кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2689

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг