Сирдарёда ўқувчи қиз мактабга қайиқда қатнамоқда (видео)
Жамият
−
28 Декабрь 2022
35018Ижтимоий тармоқларда дарёдан қайиқда сузиб ўтаётгани акс этган ўқувчи қизнинг видеоси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, видеода тасвирланган қиз Гулистон туманидан Бекобод туманига Сирдарё дарёсидан қайиқда сузиб ўтади. Мактаб қизнинг уйига узоқ бўлгани учун у Гулистон туманидаги мактабларнинг бирига қайиқда қатнайди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмал Махмудалиев қизчанинг онаси билан суҳбатлашган.
“Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турибди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз”, дейди вилоят ҳокими.
Қизга ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совғалари берилган.
“Қайиқ ҳайдашни яхши биламан. Шу сабаб бу менга қийинчилик туғдирмайди”, дейди қиз.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, масъуллар қизчанинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, дарёдан хавфсиз ўтиши бўйича зарур тавсияларни берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг QALAMPIR.UZʼга маълум қилишича, қизчанинг мактабга бориши учун вилоят ҳокимлиги томонидан паром қўйиб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь