Сирдарёда ўқитувчиларни мажбуран ишлатган мактаб директори жазоланди
3-саҳифа
−
30 Август 2021
5081Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги 9-мактаб ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Aниқланишича, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани 9-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб қилган.
Мазкур ҳолат бўйича мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (12 млн 250 минг) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 31-мактаб директори чет тили ўқитувчиларини ҳожатхонани тозалаш ва таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь