Сирдарёда саломатлик йўлаги қуриш учун 13 та дарахтни қўпораётганлар ушланди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида саломатлик йўлаги қуриш учун 13 та дарахтни қўпораётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни кеч соат 22:52 лар атрофида Янгиер шаҳар “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Сув омбор қурилиш” хусусий корхонаси иш юритувчиси О.С.нинг буйруғи билан фуқаролар Н.Х., С.Т., А.Ғ. саломатлик йўлакчаси қурилиши учун Samsung русумли экскаватор ёрдамида 12 (ўн икки) дона шумтол ва 1 (бир) дона тут дарахтларини қўпораётгани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси расмий маълумот берди. 

"Сирдарё тумани ҳокимининг 11.09.2021 йилдаги 91-9-128-Г/21 сонли фармойишида туман ҳудудидаги қуриб ўсишдан тўхтаган дарахтларни кесиб туман захирасига олиниши кўрсатилган. Лекин бу фармойишни ижросини таъминлаш учун, яъни қуриган дарахтларни кесиш учун вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси керак бўлади", дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 миллион 750 минг жарима қўлланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 125 миллион 820 минг сўмни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг